СЕҲРЛИ КВАДРАТ

СЕҲРЛИ КВАДРАТ — натурал сонлардан иборат квадрат. Натурал сонлар п та қатор ва п та устунга бўлинган ва ҳосил булган п2 катакларга махсус усулда ёзилади. Бунда ҳар бир қатор, ҳар бир устун ва икки бош диагоналдаги сонлар йиғиндилари бир хил сонга тенг, яъни бу йиғинди j (пп +

1) дан иборат ва п сони Сеҳрли квадратнинг тартиби дейилади. п=3 дан бошлаб ҳар қандай п учун Сеҳрли квадрат қуриш мумкин. Бу квадратлар мил. ав. 2200 йилча илгари пайдо бўлиб, араблар бу квадратларни сеҳрли ёки мўъжизали деб аташган. Сеҳрли квадрат, асосан, қизиқарли математикада қўлланилади.

Loading...