СЕҲРЛИ ЯДРОЛАР

СЕҲРЛИ ЯДРОЛАР — 2, 8, 20, 28, 50, 82, 126 протон ва нейтронни ўз ичига олган атом ядролари (2,8 ва ҳ. к. сеҳрли сонлар дейилади; бошқа ядролар ичида энг катта турғунлиги билан фарқ қилувчи атом ядроларидаги нуклонлар сони). Сеҳрли ядроларнинг қўшни атом ядроларга нисбатан барқарорлиги юқори, улар табиатда кенг тарқалган.

Протонлари ва нейтронлари сони сеҳрли сон бўлган ядролар қўшалоқ сеҳрли ядролар деб аталади (мас, 2Не2, 8Og , 2ОСа2Ова 82РЬ126).

Сеҳрли ядролар атом ядросининг қобиқ модели ҳақидаги ғоянинг вужудга келишига сабаб бўлди. Бу моделга, асосан, ядродаги протон ва нейтрон қобиқларнинг ҳар бири маълум сондаги нуклон (протон ва нейтрон) лар билан тўлдирилади. Сеҳрли сонлар шу нуклонлар сонига тенг. СИ (франц. — интернационал система) — Халқаро бирликлар тизиминтнт қисқача номи.

Loading...