СЕИТОВ

СЕИТОВ Хожабек (1917.25.8, Қорақалпоғистон Қораўзак тумани — 2001.20.4, Нукус) — қорақалпоқ ёзувчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1972). Қорақалпоғистон Ўқитувчилар ин-тида ўқиган (1938—41). Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қошидаги Радиоэшиттириш қўмитаси (1947—58) ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1952—58). «Совет Қарақалпақстани» газ. бўлим мудири (1958 й. дан). Поэтик асарларида («Бахтли ҳаёт», 1947; «Гуллаётган овул», 1955, Н. Жапақов билан ҳамкорликда; «Тонг шуъласи», 1968 ва б.) қорақалпоқ халқи турмуш тарзи тасвирланган. Ўзбек тилида «Ҳаёт тонги» (1954), «Тўлқинлар» (1956), «Яйлов юлдузи» (1968) каби асарлар ёзган. «Машаққатли бахт» (1959), «Кучли шамол» (1973) романлари муаллифи. Миртемирнит «Қорақалпоқ дафтари» асарини қорақалпоқ тилига таржима қилган (1959).

Ac: Машаққатли бахт [роман], Т., 1962; Яйлов юлдузи [шеърлар ва достон], Т., 1968.