СЕКРЕТЛАР

СЕКРЕТЛАР (лот. secretus — ажратилган) — без ҳужайралари ишлаб чиқарадиган ва ажратадиган модда. Физиологик аҳамиятига кўра, секреция маҳсулотлари инкретлар (гормон) ва экскретларга бўлинади. Кимёвий таркибига кўра, кўпчилик Секретлар оқсил (меъдаичак йўлидаги ва меъда ости бези ферментлари), полипептид (мас, гипофиз гормонлари), стероид (жинсий ва буйрак усти бези гормонлари) бўлиши мумкин. Шунингдек, Секретлар таркибига ноорганик бирикмалар (меъда безлари ишлаб чиқарадиган хлорид кислота тузлари ва ҳ. к.) ҳам киради. Секретларлар нордон ва кислотали реакцияга эга бўлади. Организмнинг нормал ҳаёт фаолияти учун Секретлар муҳим аҳамиятга эга.

Loading...