СЕКСОЛОГИЯ

СЕКСОЛОГИЯ — инсоннинг жинсий ҳаёти физиологиясини урганадиган фан; жинсий ҳаёт тўғрисидаги билимлар ва и. т. лар соҳаси. Сексологияга оид дастлабки билимлар қад. афсоналар ва қадимий тиббиётда ҳам бўлган. Жинсни объектив ўрганиш Европада Уйғониш даврида бошланган. Турли тадқиқотлар мажмуи — биол., тиббиёт, ижтимоий-тарихий ва психологик йўналишларни ўз ичига олган ҳоз. замон С. си 40-й. ларнинг ўрталарида шаклланди. Сексология муаммолари б-н турли соҳа мутахассислари: психиатрлар, психологлар, социологлар, биологлар ва б. шуғулланадилар.

Ҳоз. Сексологиянинг биологик-табиий йўналиши жинснинг биологик асосларини ўрганади; бунда жинснинг шаклланишида биологик ва маданий-ижтимоий омиллар мутаносиблиги (психосексуал узгаришларни аниклаш ва бартараф этишда амалий аҳамияти бор), турли жинсий белгилар, жумладан, жинсий гормонларнинг эркаклар ва аёллар психикаси ва хулқ-атворига таъсири, жинсий функциялар (сексуал ўзгаришларнинг диагностикаси ва давоси учун асос бўлади) тадқиқ қилинади.

Тадқиқотларнинг ижтимоий-тарихий йўналиши эркаклар ва аёлларнинг ижтимоий функциялари ва фаолият шаклларининг ўзига хослигини ўрганади; ёш, касб-ҳунар, синф, регион, миллат ва ш. к. га боғлиқ жинсий хулқ-атвор ва маънавий анъаналар ҳақида маълумот тўплайди ва умумлаштиради; жинсий хулқ-атвор меъёрларининг тарихий эволюциясини аниқлайди, жинсий тарбия ва маърифат усулларининг таъсирчанлигини текширади.

Сексологиянинг психологик йўналиши ёшга қараб бўладиган сексуал хусусиятларни, жумладан, ўсмирлар ва ёшлар сексуал ҳолатини, жинсий атворининг индивидуал хусусиятларини ва у билан боғлиқ сезги ҳаяжонларни (сезгиэротик ва маънавий ахлоқ компонентларини), шунингдек, сексуал ҳолатнинг ижтимоийпсихологик ҳамда солиштирмапсихологик масалаларини ўрганади.

Prev Article

СЕКРЕЦИЯ

Next Article

СЕКСТЕТ