СЕКСТЕТ

СЕКСТЕТ (лот. sexta — олтинчи)

1) олти ижрочи (созанда ёки хонанда)дан иборат ансамбль;

2) шу ансамбль ижросига мўлжалланган мусиқа асари. Илк намуналарини итальян композитори Л. Боккерини (1743—1805) яратган. Чолғу Секстет камер мусиқа тури бўлиб, одатда, соната туркуми шаклида ёзилади(мас, П. Чайковскийнинг «Флоренция хотиралари» торли Си). Вокал Секстетлар, асосан, операда учрайди (мас, В. Моцартнинг «Дон Жуан» операсидаги С). Ўзбекистон композиторларидан И к. Акбаров ва б. С. яратган.

Loading...