СЕЛ

СЕЛ — тоғ водийлари, сойлар ва жарлардан оқиб келадиган, катта вайронгарчилик кучига эга бўлган қисқа муддатли лойқа ёки лойқатош аралаш кучли сув оқими. Қорларнинг жадал эриши, кучли жала ёгиши натижасида тоғларда»н бошланадиган кичик даре ва сойлар ҳавзаларида содир бўлади. Кавказ, Ўрта Осиё, Қрим, Карпат, Шарқий Сибирь тоғларида кузатилади. Сел таркибига қараб лойқатошли, лойқали, сувтошли, сувшохшаббали турларга; физик турига кўра қовушоқ ва ноқовушоқ турларга бўлинади. Ўрта Осиёда Сел тоғ олдитоғли зоналарда кўп учрайди. Ўзбекистонда Фарғона водийси, ЧирчиқОҳангарон ҳавзаси дарёларининг тоғли қисмлари; Кирғизистонда Талас, Чу, Норин дарёлари ҳамда Иссиқкўл ҳавзалари, Чатқол ва Олай тоғларининг ён бағирлари; Тожикистонда Зарафшон, Сурхоб, Обихингов, Варзоб, Вахш, Панж ва б. дарё ҳавзалари; Туркманистонда Катта Болхан ва Копетдоғ ён бағирлари хавфли Сел минтақалари ҳисобланади.

Сел халқ хўжалигига катта зарар етказади; аҳоли пунктлари, гидротехника иншоотлари, йўл, кўприк ва ҳ. к. ни вайрон қилади, қ. х. экинзор, боғ ва йўлларига лойқа аралаш тош, тошшағал чиқариб ташлайди, тупроқ қатламини ювиб кетади. Селга қарши курашиш учун ташкилийхўжалик, агроўрмон мелиорацияси ва гидротехника тадбирлари комплексидан иборат селдан ҳимоя воситалари қўлланилади (қ. Сел омбори).