СЕЛЕКТОР

СЕЛЕКТОР (лот. seligo — саралайман, танлайман) — 1) маълум ўзгармас ток импульсларини сезадиган электромеханик қурилма. Телефон аппаратлари параллел уланган абонентлар билан диспетчерлик пункти орасида (кўпинча, т. й. транспортида) телефон алоқа ўрнатишда (селектив алоқада), телесигнализация, телебошқариш, автоматик бошқариш тизимларининг электр алоқа занжирларида ишлатилади;

2) секин нейтронлар дастасидан маълум энергияли нейтронларни ажратиш учун қўлланиладиган асбоб.

Loading...