СЕЛЕН [юн. Selene — Ой (аввалроқ кашф этилган теллурнинг аналоги сифатида номланган), лот. Selenium], Se — Менделеев даврий системасининг VI гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 34, ат. м. 78,96. Табиатда 6 та барқарор изотопи мавжуд: 74Se(0,87%), 76Se(9,O2%), 77Se(7,58%), 78Se(23,52%), 80Se(49,82%), 82Se(9,19%). 16 та радиоактив изотопларидан фақат 75Se(T1/2=121 кун) амалий аҳамиятга эга. Селенни Й. Я. Берцелиус 1817 й. да кашф этган.
С. Ер пўстининг масса жиҳатдан 510 6% ини ташкил қилади. Муҳим минераллари жумласига кумуш, қўрғошин, симоб ва мис селенидлари AgSe — науманит, PbSe — клаусталит, HgSe — тиманит, Cu2Se — берцелианит, (HgSe, S) — онофрит ва селенит кислотанинг мисли тузи CuSeO32H20 — хальком е н и т киради. Селен жигарранг тусли тўқ кулранг модда. Ьир неча модификацияси бор. Улардан оддий шароитда энг баркарори кристалл ҳолдаги кулранг С. Суюкланиш т-раси 217°, қайнаш т-раси 685°, зичлиги 4,81 г/см3.
Селеннинг энг ажойиб хусусияти шундаки, ёруғлик нури таъсирида унинг электр ўтказувчанлиги кескин ўзгаради. Селен металлмаслар жумласига киради; кимёвий хоссаларига кўра, олтингугуртга ўхшаш, лекин фаоллиги олтингугуртникидан паст. Селен ўз бирикмаларида, асосан, —2, +2, +4 ва +6 валентли.
Селен сульфат кислота ва целлюлозақоғоз з-дларининг «балчикларидан» ва мисни электролиз йўли билан тозалашда электролизёр тубига чўкадиган «балчикдан» олинади.
Селен яримўтказгичлар техникасида, қизил ва сариқ рангли шиша и. ч. да, металлургия, кимё, фармацевтика ва резина саноатида қўлланади. Бирикмалари заҳарли. Кўпчилик тирик организм тўқимасида 0,01 дан 1 мг/кг гача Селен бўлади. Баъзи ўсимликлар учун Селен ҳаётий зарур элемент. Инсон ва ҳайвонларнинг Селенга бўлган эҳтиёжи 50 — 100 мкг/кг. Ҳайвонларнинг кунлик озуқасида Селеннинг микдори 2 мг/кгдан кўп бўлса, кучли заҳарланиш кузатилади. Селен бирикмалари. Селеннинг SeO, SeO2 ва SeO3 таркибли оксидлари мавжуд. Селен (II) оксид SeO фақат юқори траларда буғ ҳолатида барқарор. C. (IV)оксид SeO2 — оқ рангли ялтироқ тетрагонал панжарали кристалл модда. Зичлиги 3,954 г/см3, сублимацияланади, уни фақат кавшарланган идишлардагина суюклантириш мумкин (суюқланиш т-раси 340—390°). С. (VI) оксид SeO3 нинг суюкланиш т-раси 118,5°. Атмосфера босимида 185°да парчаланади. Селенат кислота H2Se04 ни дегидратлаш йўли билан олинади. Сувда эриб, Н28еО4ҳосил қилади. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол, кучли оксидловчи: олтингугуртни SO гача; қизил фосфорни Р2О5 гача оксидлайди.
Селен галогенлар билан реакцияга киришиб SeF6, SeF4 SeCl4 SeBr4 Se2Cl2 ва б. бирикмалар ҳосил қилади.
Селен гексафторид SeF6 — хона т-расида рангсиз газ, суюкланиш т-раси —34,6°; —46,6° да сублимацияланади. Селен тетрафторид SeF4 — рангсиз суюклик, суюкланиш т-раси 13,2°, қайнаштраси93°. С. тетрахлорид SeO4 — рангсиз кристалл модда, суюкланиш т-раси 305° (босим остида), 196° да сублимацияланади. Селен тетрабромид SeBr4 — беқарор сариқ рангли модда, кучсиз қиздирилганда тўқ қизил рангли Se2Br2 га айланади. Қуй и хлорид Se2Cl2 — жигаррангқизил суюклик (суюкланиш т-раси —85°, қайнаш т-раси 127130°).
Селен дигалогенидлар SeCl2 ва SeBr2 фақат буғ ҳолатда мавжуд. Селеннинг SeF2, SeOCl2 ва SeOBr2 таркибли оксигалогенидлари олинган. Селен фтороксид SeOF2 — хона т-расида суюклик, суюкланиш т-раси 4,6°, кайнаш т-раси 124°. С. хлороксид SeOCl2 — сариқ рангли оғир суюклик, суюкланиш т-раси 11°, қайнаш т-раси 179°, зичлиги 2,44 г/см3. С. бромоксид SeOBr2 — сариққизил рангли қаттиқ модда, суюқланиш т-раси 41,6°, кейинги қиздирилганда парчаланади.
Селеннинг углерод билан CSe, азот билан (SeN)4 фосфор билан P4Se3, P2Se3, P2Se5 каби бирикмалари олинган. Селен водород билан бевосита бирикиб сувда эрувчан кўланса ҳидли, заҳарли газ — водород селенид H2Se ҳосил қилади. Бу кислотанинг тузлари селенидлар техникада муҳим аҳамиятга эга. Pyx ва кадмий селенидлари ёрқин қизил рангли шиша ва шишасимон материаллар, фотоэлементлар, фотокаршиликлар, телевизор трубкаларининг ёруғликка сезгир қатламларини тайёрлашда, галлий селенид лазер техникасида, симоб селенид магнит майдони кучланишини ўлчайдиган асбобларда қўлланади. Оралиқ металлар (шунингдек, лантаноид ва актиноидлар) нинг селенидлари юқори трага чидамли яримўтказгич қурилмаларда, машина ишқаланиш қисмларида қаттиқ суркама сифатида ишлатилади.