СЕЛЕНГА — Монголия ва Бурятиядаги даре. Идэр ва Мурэн дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Уз. 1024 км, ҳавзасининг майд. 447 минг км2. Асосан, паст тоғлар ва сертепа текисликлардан оқиб ўтиб, Байкал кулига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: ЭгийнГол, Жида, Орхон, Чикай ва б. Ўртача сув сарфи 900 м3/сек., ёз—куз ойларида суви купаяди. С. Байкал кули ҳавзасидаги энг йирик даре. Нояб. дан апрелгача музлайди. Селенга ҳавзасида умумий майд. 616 км2 га тенг 5,5 мингдан ортиқ кул бор. СухэБатор ш. гача кема катнайди. Селенга буйида УланУдэ ш. жойлашган.