СЕМИНАРИЯ — ўрта махсус ўқув юртларининг бир тури. 16-а. нинг 2-ярмидан Ғарбий Европанинг қатор мамлакатларида диний ўқув юртларини Семинария деб атай бошладилар. 17-а. да Ғарбий Европада ўқитувчилар тайёрловчи Семинариялар ташкил этилган (1684 й. Франциянинг Реймс ш. да, 1695 й. Германиянинг Галле ш. да). С 19-а. нинг 1-ярмида швейцариялик педагог И. Г. Песталоцци ғояси асосида ривожланди. 1917 й. гача Россия ва Украинада бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлайдиган пед. ўқув юртлари ўқитувчилар Семинарияси деб аталган.