СЕМИЗЎТ

СЕМИЗЎТ (Portulaca oleracea L.) — семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серэт, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади. Гуллари сариқ, оддий ёки гултожибарглари қатқат. Май — нояб. гача гуллайди, мевалайди. Бир тупи 50—75 минггача уруғ беради. Урта Осиёда сугорма деҳқончилик зоналарида кўп тарқалган. Намгарчилик юқори бўлганда чириндига бой ерлардаги экинзорларда кўп усади.

Кураш чоралари: ўтоқ қилиш; экин экиладиган майдонларга аввал, трефлан (4—6 г/га), бороналаш вактида тупроққа аралаштирилади; которой (1 — 1,6 кг/га), котофор (0,8—1,3 кг/га) ёки прометрин (1,3 i ! та) экиш да бир йула лентасимон қилиб сепилади.

Loading...