СЕМИЗЎТДОШЛАР

СЕМИЗЎТДОШЛАР, (Portulacaceae) — икки уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Ўтлар, камданкам бутача ва ярим буталар. Гуллари икки жинсли: косачаси иккига бўлинган, гултожбарглари беш, баъзан 4—9 та, чангчилари кўп, устунчаси битта. Барглари кўпинча серэт, ёнбаргчали. Мева тугунчаси устки ёки ярим остки; кўсакчаси кўп уруғли. Ер юзида кенг тарқалган. Икхала ярим шарда 30 туркуми ва 600 га яқин тури бор. Асосан, иссиқ ва мўътадил ҳудудларда учрайди. Ўзбекистонда 2 тури ўсади. Portulaca grandifl ora тури манзарали ўсимлик сифатида кўп экилади. Семизўтдошларнинг баъзи турлари истеъмол қилинади.