СЕН-ДЕНИ — шаҳар, Реюньон о. нинг (Франция мулки) маъмурий маркази. Аҳолиси 110 минг киши. Ҳинд океанидаги порт (четга шакарқанд экспорт қилинади). Шакарқанд, ром з-длари, тиббиёт тарихи ва санъатшунослик музейи бор. Шаҳарга 1671 й. да асос солинган.