СЕН

СЕН (Sen) Амарта (1933, Ҳиндистон, Бенгалия штати) — асли ҳиндистонлик бўлган америкалик иқтисодчи. Кембриж (Буюк Британия) ун-тидаги Тринти коллежида ўқитувчи, Гарвард (АҚШ) ун-тининг хизмат кўрсатган проф. Америка иқтисодий уюшмасининг президенти (1994). Сеннинг 1981 й. ёзилган «Камбағаллик ва очлик: ютуқ ва муаммолар тўғрисида очерк» номли китоби унга катта шуқрат келтирди. Сен бу асарида ўзи бошидан кечирган ва кўрган, очлик ва камбағаллик муаммоларини ҳамда ижтимоий ёрдам масалаларини ҳар томонлама тадқиқ қилди. Нобель мукофоти лауреати (1998).

Prev Article

СЕМИНОЛЛАР

Next Article

СЕНА