СЕНА

СЕНА — Франциядаги дарё. Уз. 776 км, ҳавзасининг майд. 78,6 минг км2. Париж ҳавзаси текислигидан оқиб ўтиб, ЛаМанш бўғозининг Сена бухтасига қуйилади. Асосий ирмоклари: Марна, Уаза. Ўртача сув сарфи 450 м3/сек., қишда суви кўпаяди. Труа ш. дан бошлаб кема қатнайди. Каналлар орқали Шельда, Маас, Рейн, Сона, Луара дарёлари билан боғланган. С. Франциянинг энг муҳим сув йўли. Сена бўйида Париж, Руан ш. лари жойлашган. Эстуарийсида Гавр денгиз порти бор.

Loading...