СЕНДАСТ

СЕНДАСТ [инг. sendust (Япониядаги Сендай шаҳри номидан) ва dust — чанг, кукун] — темир асосидаги қотишма. Энг оптимал таркиби: 85% Ғе (темир), 9,6% Si (кремний), 5,4% А1 (алюминий). С. нинг магнит ўтказувчанлиги, электр каршилиги ва механик мустаҳкамлиги юқори, лекин мўрт бўлади, осонгина кукунга айланиб кетиши мумкин. Сендаст радиотехникада, магнит каллаклар ва трансформаторларнинг ўзакларини ясашда ишлатилади. Баъзан алсифер деб хам аталади.

Loading...