СЕНТ-ВИНСЕНТ ВА ГРЕНАДИНА

СЕНТ-ВИНСЕНТ ВА ГРЕНАДИНА (Saint Vincent and Grenadines) — Кариб денгизидаги СентВинсент о. ва Гренадина о. ларининг шим. қисмида жойлашган давлат. Майд. 389 км2. Аҳолиси 116 минг киши (2002). Пойтахти — Кингстаун ш. Маъмурий жиҳатдан 5 туманга бўлинади.

Давлат тузуми. Сент-Винсент Ва Гренадина ва Г. — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1979 й. кучга кирган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироличаси бўлиб, унинг номидан генералгубернатор иш юритади. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият органи — бир палатали парламент (Мажлис палатаси). Ижрочи ҳокимиятни генералгубернатор томонидан тайинланадиган бош вазир амалга оширади.

Табиати. СентВинсент о. вулкан отилишидан ҳосил бўлган. Энг бал. жойи 234 м — Суфриер вулкани. Ҳозир ҳам ҳаракатда. Эски вулканлар тизмаси шим. дан жан. га томон пасайиб боради. Гренадина о. лари маржон рифлари билан ўралган. Иқлими тропик, пассатли. Ўртача ойлик тра 18—32°. Дек. дан апр. гача қуруқ мавсум, йиллик ёғин 1500—3700 мм; унинг 70% майдан нояб. гача ёғади. Тезтез бўрон бўлиб туради. СентВинсент о. нинг марказий қисми ўрмон билан қопланган, бутазорлар ҳам учрайди. Ҳайвонот дунёси анвойи қушлар (тўти, колибри), турлитуман тропик балиқлар ва ҳашаротлардан иборат. Бир неча қўриқхона бор.

Аҳолисининг асосий қисми сентвинсентликлар бўлиб, улар плантацияларда ишлатиш учун мустамлакачилар томонидан келтирилган африкалик нефлар билан индейслар аралашувидан ҳосил бўлган мулатлардир. Диндорларининг аксарияти — христиан (протестант)лар. Расмий тилинглиз тили.

Тарихи. СентВинсент о. га 1498 й. X. Колумб авлиё Винсент кунида етиб борган. 17-а. гача Испания мулки ҳисобланган, 1783 й. гача гоҳ французлар, гоҳ инглизлар қўлига ўтиб турган, ниҳоят ўша йили Буюк Британия мустамлакасига айлантирилган. 1958—62 й. ларда ороллар ВестИндия Федерацияси таркибида бўлган. 1969 й. «Буюк Британия билан уюшган давлат» мақомини олди. 1979 й. 27 окт. да мустақилликка эришди. 1980 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 27 окт. — Мустақиллик куни (1979).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Халқ тараққиёти ҳаракати партияси, 2000 й. тузилган; Янги демократик партия, 1975 й. асос солинган; Бирлашган лейбористлар партияси, 1994 й. ташкил этилган. Меҳнаткашлар миллий ҳаракати касаба уюшмаси; Ишчилар бирлашган иттифоқи, 1962 й. тузилган; С. В. ва Г. меҳнаткашлари иттифоқи, 1943 й. асос солинган.

Хўжалиги. Қ. х. ва хорижий сайёқларга хизмат кўрсатиш иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши (шу жумладан, туризм) 71,9%, қ. х. нинг улуши 10,6% ва саноат улуши 17,5% дан иборат. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60% қ. х. да банд. Асосий қ. х. маҳсулотлари — банан, кокос ёнғоғи, манго, мускат ёнғоғи, какао, маниок, цитрус мевалар, илдизидан аррорут крахмали ажратиб олинадиган ўсимликлар. Қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Балиқ овлаш ривожланган. Йилига ўртача 73,2 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Маҳаллий қ. х. хом ашёсини қайта ишлайдиган, тўқимачилик, пойабзал, фармацевтика корхоналари бор. Т. й. йўқ. Автомобиль йўллари уз. — 1020 км. Асосий денгиз порти ва аэропорти — Кингстаун. Четга банан, аррорут, хом шакар, копра ва б. чиқаради, четдан кенг истеъмол моллари, озиқ-овқат, ёқилғи, транспорт воситалари келтиради. Асосан, Кариб ҳавзаси мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия билан савдо қилади. Пул бирлиги — шарқий кариб доллари.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Газ. ва жур. лари: «Гавернмент газетт» («Ҳукумат газетаси», 1868 й. дан), «Нью тайме» («Янги вақт», ҳафталик газ., 1984 й. дан), «Винсеншн» («Винсентлик», ҳафтанома. 1919 й. дан), «Гавернмент буллетин» («Ҳукумат бюллетени»), «Юнити» («Бирлик», 2 ҳафтада бир марта чиқадиган жур.). «Нешнл бродкастинг корпорейшн оф СентВинсент энд Гренадине» ҳукумат радио ва телекўрсатув хизмати мавжуд.

Кингстаунда педагогика инти, техника коллежи, Миллий музей, англикан собори, ботаника боғи (1763 й. ташкил этилган), Шарлотт қалъаси (инглизларнинг 18-а. даги истеҳкоми) бор.

Loading...