СЕНТИМЕНТАЛИЗМ

СЕНТИМЕНТАЛИЗМ (франц. sentiment — ҳистуйғу) — 18-а. 2-ярми — 19-а. бошида Европа ва АҚШ адабиёти ва санъатидаги оқим. С. да ҳиссиёт яхшилик ва ёмонликни белгиловчи, инсоннинг қадрқимматини аникловчи асосий меъёр сифатида талқин қилинади. Дастлаб сентиментал кайфиятлар Ж. ТомсонЙил фасллари», 1730), Э. Юнг («Тунги йуллар», 1742—45), Т. Грей («Қишлоқ қабристонида ёзилган марсия» 1751) кабилар шеъриятида ва О. Голдсмит, С. Стерн насрида кўзга ташланади. Сентиментализмнинг Франциядаги йирик вакиллари — А. Прево, Ж. Ж. Руссо ва б. С. аклидрокдан кўра ҳистуйғуни устун қўйиш асосида инсон шахсини тасдиклашнинг янги шакли эди. Сентиментализм руҳидаги асарларда инсон ҳистуйғулари ҳар томонлама бадиий тадқиқ қилиниб, психологик тахлилга кенг ўрин берилади. Айниқса, ҳистуйгуларнинг табиийлиги улуғланади. Сентиментализм йўналишидаги асарларда ҳистуйғунинг устувор қўйилиши инсоннинг нафақат ўз олами, балки табиатга бўлган муносабатини ҳам ўзгартирди. Сентиментализмда табиат инсон кечинмаларига ҳамоҳанг тарзда, унинг ички дунёсини чуқурроқ очишга ёрдам берувчи восита сифатида намоён бўлди. Л. Стерннинг тугалланмаган «Сентиментал саёхат» (1768) асаридан таъсирланган Д. Юм инсоннинг ўз-ўзига қайтиши, ўз-ўзини англаши тўғрисида иррационал назариялар яратди.

Россияда Сентиментализм 18-а. нинг 90й. ларида Н. М. Карамзин ижодида ўз аксини топди. Унинг «Бечора Лиза» (1792), «Юлия» каби асарларида оддий кишиларга, деҳқонларга хайрихохлик туйғулари ифодаланади. Бу асарлар рус адабиётига психологик бадиий тахлилни олиб кирди. Сентименталчилар адабиётда мактуб, саёҳатнома, марсия, қасида, идиллия, масал сингари жанрларни тараққий эттирдилар. Сентиментализм ўзининг энг юксак намуналарида ҳаётга исёнкорона, танқидий муносабатда бўлишни ўргатди, инсоннинг ички оламини, кечинмалари ва ҳиссиётларини эъзозлашни тарғиб қилди.

Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда 20-а. бошларида жадидчиликнинг шаклланиши, рус ва Европа адабиётидан таржималарнинг кўпайиши, татар, озарбайжон, турк адабиётлари таъсирида янги маърифатчилик ғояларининг ўсиши натижасида Беҳбудийнинг «Падаркуш», Ҳамзанинг «Янги саодат», «Заҳарли ҳаёт»; Қодирийнинг «Бахтсиз куёв», «Жинлар базми» асарларида, Фитрат ва Чўлпоннинг айрим драматик ва лирик асарларида сентиментал кайфиятларга мойиллик, кучли ҳиссиётларга берилиш, ҳиссий-маърифий танқид нишоналари ва майллари яққол кўзга ташланди. Бу майллар 20й. ларнинг ўрталарига қадар давом этди, лекин Сентиментализм ўзбек адабиётида мустақил оқим тусига кирмади. Сентиментализм вакиллари (А. С. Гретри, К. Ф. Бах, К. Ф. Д. Шубарт) мусиқага — инсон туйғуларини бе восита акс эттириб, тингловчиларга кучли таъсир эта оладиган санъат тури сифатида алоҳида ўрин ажратган. Сентиментализмда мусиқий жанрлар ва образлар мажмуаси кенгайди. Ҳажвий операга драматизм унсурлари кириб келди (Н. Пиччинни, П. Монсиньи, А. Гретри опералари), янги — мелодрама жанри қарор топди, чолғу журнавозлигида ижро этиладиган яккахон қўшиғи (Берлин мактаби вакиллари, рус композиторлар ижодида) ривожланди. Шунингдек, Сентиментализм Мангейм мактаби ижодкорлари, қисман И. Гайдн, В. АМоцарт, кейинчалик Ф. Шуберт, П. Чайковский ва б. композиторлар асарларида ўз ифодасини топган.

Ад.: Трон екая М., Немецкий сентиментальноюмористический роман эпохи Просвещения, Л., 1965; Кочеткова Н. Д., Поэзия русского сентиментализма. Н. М. Карамзин, И. И. Дмитриев, в кн., История русской поэзии, т. 1, М. Л. 1968.

Дилдора Рашидова.

Loading...