СЕПИОЛИТ

СЕПИОЛИТсиликатлар синфига мансуб гилли минерал. Мураккаб занжирли, қатқат структурали. Кимёвий формуласи Mg4[Si6Ols]6H2O. Баъзан Mg иони Fe2+, Fe3+, Ni, Al, Cu ионлари б-н алмашади ва у ҳолда феррисепиолит, алюмосепиолит, никельсепиолит ва б. номлар билан юритилади. Қаттиклиги 2—3; зичлиги 2,1—2,2 г/см3. Ипаксимон, мумсимон ялтирайди. Ромбик системада кристалланади. Ундан ташқари зич ёки ғовак, жуда енгил агрегатлар («денгиз кўпиги») шаклида ҳам учрайди. Аридли ва яримаридли иқлим шароитида тупроқда, денгиз ва б. шўр сувли ҳавзаларда, гилли карбонатлардан таркиб топган чўкинди жинсларда ҳамда серпентинитларни емирилишидан ҳосил бўлади. Никелга бой Сепиолит турлари силикатли никель рудалари таркибига киради. Ўзбекистонда кенг тарқалган.

Loading...