СЕПКИЛ — теридаги сарғиш, қўнғир, қорамтир, шакли ҳар хил доғлар. Улар соғ терида пайдо бўлиб, кишини мутлақо безовта қилмайди. Кўпроқ 4—6 яшар болаларга тушиб, киши қариганда йўқолиб кетади ёки унчалик билинмайдиган бўлиб қолади. Кўпинча оқсариқ, малла ранг кишиларда пайдо бўлади. Сепкил наедданнаслга ўтади. Сепкил доғлари, асосан, терининг очиқ, яъни қуёш нури тушадиган ерларига: юз, бўйин, кўкракнинг юқори қисми ва қўлнинг ташқи томонига тушади. С доғлари бахрр ва ёзда кўпайиб, куз ва қишда билинмайдиган бўлиб қолади ёки йўқолиб кетади.
Сепкил тошишига мойил кишилар ўзларини мумкин қадар қуёш нури таъсиридан саклашлари керак. Сепкилни йўқотиш истаги туғилса, албатта, врачга мурожаат этиш зурур.