СЕПОЯ

СЕПОЯ (форс. тож. се — уч ва поя ) — тўғон, дамба қуришда, дарё ва анҳорларнинг қирғоқларини сув ювиб кетишидан саклашда ишлатиладиган мослама. Учта поя бирбирига учбурчак шаклида мустаҳкамланади. Ҳосил бўлган учбурчакнинг ораси харсанг тош ва б. материаллар билан тўлғазилиб, сув йўли тўсилади, қирғоқ мустаҳкамланади. Сепояни ясовчи усталар сепоячи деб аталган. 20-а. нинг 40й. ларигача Ўзбекистон ирригациясида кўп қўлланилган. Йирик темирбетон тўғонлар қурилиши билан ўз аҳамиятини йўқотди.

Loading...