СЕПТЕТ

СЕПТЕТ (лот. septetn — етти) — 1) етти ижрочи (созанда ёки хонанда)дан иборат ансамбль. Чолғу Септет кўпинча аралаш таркибига эга бўлиб, торли, пуфлама мусиқа чолғулари, фортепианодан ташкил топади;

2) шу ансамбль ижросига мўлжалланган мусиқа асари. Операда, одатда, финал саҳналарида учрайди (мас, В. Моцартнинг «Фигаронинг уйланиши» операсининг 2акт финалидаги С). Чолғу Септет камер мусика тури бўлиб, сюита, баъзида соната туркуми шаклида ёзилади (Л. Бетховен, П. Хиндемит, И. Стравинский С. лари).

Loading...