СЕРБИЯ ВА ЧЕРНОГОРИЯ

СЕРБИЯ ВА ЧЕРНОГОРИЯ (сербча Srbije u Crna Gore, инг. Serbia and Montenegro) — Болқон я. о. нинг шим. ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майд. 102,2 минг км2. Аҳолиси 10,65 млн. киши (2002). Пойтахти — Белград ш. Маъмурий жиҳатдан 2 республика: Сербия ва Черногорияга бўлинади.

Давлат тузуми. Сербия ва черногория ва Ч. — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 2003 й. 4 фев. да қабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (2003 й. 7 мартдан Светозар Марович). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент (скупшчина), ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.

Аҳолиси. Серб (62,6%), албан (16,5%), черногор (5%), венгер (3,3%) лар яшайди. Расмий тил — серб тили. Аҳолининг 95% серб тилида, 5% албан тилида сўзлашади. Кўпчилик диндорлар — христиан (православ ва католиклар), қолганлари — мусулмонлар. Йирик шаҳарлари: Белград, Подгорица, Нови Сад, Приштина, Ниш, Крагуевац.

Тарихи. 1-жаҳон урушидан кейин Болқон я. о. да 1918 й. дек. да Серблар, хорватлар, словенлар қироллиги ташкил топиб, Черногория, Македония, Босния ва Герцеговина ҳам унинг таркибига кирди. 1929 й. дан бу давлат Югославия, 1963 й. дан Югославия Социалистик Федератив Республикаси деб аталди. 1992 й. дан Словения, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Македония федерация таркибидан чиқиб кетгач, Югославия Иттифок, Республикаси деб аталди. 2002 й. 14 мартда бу давлат ҳуқуқий жиҳатдан тугатилди ва 2003 й. фев. да федерация асосидаги Сербия ва Черногория деб аталган янги давлат ташкил топди. Сербия ва черногория ва Ч. Югословия Иттифоқ Республикасининг ҳуқуқий вориси сифатида 2000 й. 1 нояб. дан БМТ аъзоси хисобланади. Миллий байрами 27 апр. — Республика куни (1992). ЎзР мустақиллигини 1991 й. 31 дек. да тан олган ва 1995 й. 18 янв. дан дипломатия муносабатлари ўрнатилган. Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Сербия социалистик партияси, 1990 й. тузилган; Серб янгиланиш ҳаракати, 1990 й. ташкил этилган; Серблар бирлиги партияси; Сербия демократик мухолифати, 2003 й. тузилган; Серб радикал партияси, 1991 й. ташкил этилган; Черногория социалистлари демократик партияси, 1991 й. асос солишаlи; Черногория демократик партияси; Черногория халқ партияси, 1990 й. тузилган; Косово демократик партияси, 2000 й. ташкил этилган; «Югославия сўллари» ҳаракати.

Хўжалиги. Сербия ва черногория ва Ч. — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички махсулотда саноатнинг улуши — 41,3%, қ. х. улуши 22,9%.

Саноатининг асосий тармоклари: кончилик, рангли металлургия, машинасозлик, тўқимачилик. Кончилик саноатида лигнит, қўнғир кумир, нефть, шунингдек мис, қўрғошин ва рух, уран рудалари қазиб олинади. Йилига ўртача 35,3 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. И. ч. саноатида машинасозлик ва металл ишлаш (станоксозлик, транспорт воситалари, шу жумладан, автомобиль, қ. х. машинасозлиги, электроника ва радиоэлектроника саноати) устун. Рангли металлургияда алюминий, мис, қўрғошин, рух эритиш корхоналари бор. Қора металлургия, кимё, фармацевтика, мебель, шунингдек, тўқимачилик, кўнпойабзаал. озиқ-овқат саноати тармоқлари ривожланган.

Кишлоқ хўжалиги нинг асосий тармоғи — деҳқончилик. Донли экинлар (асосан, маккажўхори, бугдой), қанд лавлаги, кунгабоқар, зиғир, тамаки, картошка ва сабзавот етиштирилади. Мевачилик (айниқса, қора олхўри), токчиликка катта аҳамият берилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй, уй паррандаси боқилади.

Т. й. узунлиги 4 минг км, автомобиль йўллари уз. 49,6 минг км. Денгиз порти — Бар. Белград ва Подгорицада халқаро аэропортлар бор. Дунай ва Сава дарёларида кема катнайди (йирик даре порти — Белград). Четга хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар, саноат ва озиқ-овқат моллари, машина ва саноат ускуналари, тирик чорва моллари чиқаради. Четдан машина ва транспорт ускуналари, ёнилгимойлаш материаллари, саноат моллари, кимёвий моддалар, озиқ-овқат маҳсулотлари олади. МДҲ мамлакатлари, Германия, Италия, Венгрия, Босния ва Герцеговина, Македония билан савдо қилади. Пул бирлиги — Сербияда динор, Черногорияда 1999 й. дан немис маркаси, 2002 й. дан евро.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Сербия ва черногория ва Ч. да кўпгина газ. ва жур,лар нашр этилади. Муҳимлари: «Борба» («Кураш», серб тилида чиқадиган мустақил кундалик газ., 1922 й. дан), «Вечерне новости» («Оқшом янгиликлари», серб тилида чикадиган мустақил кундалик газ., 1954 й. дан), «Мадьяр со» («Венгер сўзи», венгер тилида чиқадиган кундалик газ., 1944 й. дан), «Рад» («Меҳнат», серб тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1945), «Жена данас» («Ҳозирги аёллар», серб тилида чиқадиган ойлик жур., 1936 й. дан), «Международна политика» («Халқаро сиёсат», серб, рус, инглиз, француз, немис ва испан тилларида 2 хдфтада чиқадиган жур., 1950 й. дан), «Международни проблеми» («Халқаро масалалар», серб тилида ҳар чоракда чиқадиган жур., 1949 й. дан), «Экономски политика» («Иктисодий сиёсат», серб тилида чикадиган ҳафталик жур., 1952 й. дан). Радиоэшиттириш 1926 й. дан, телекўрсатув 1958 й. дан олиб борилади.

Ўзбекистон — С. ва Ч. муносабатлари. 1999—2001 й. ларда ЎзР билан Сербия ва черногория ва Ч. ўртасида фаол иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилди. 2002 й. да икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 1,8 млн. АҚШ долларини ташкил этди. ЎзР дан рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, механика асбобускуналари, ип газлама ва калава ип, хизматлар экспорт қилинди. Сербия ва черногория ва Ч. дан тош ва гипс, доридармон, мебель, керамика маҳсулотлари, транспорт воситалари ва б. келтирилди. ЎзР да Сербия ва черногория ва Ч. инвесторлари иштирокидаги 14 қўшма корхона ва серб сармояси 100% бўлган 4 та корхона рўйхатга олинган. Жумладан, Сербия ва черногория ва Ч. нинг ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи «Прогресс», к,. х. хом ашёсини кайта ишлаш ва сотишга ихтисослашган «Компания БК», саноат ва фуқаро объектлари меъморлиги, дизайни, лойиҳалаш ва қуриш ишлари комплексини амалга оширувчи «Энергопроект холдинг» фирмаларининг ваколатхоналари фаолият юритади.

ЎзР да 2 қўшма корхона — енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Гама—Камалак» ва ташқи савдо билан шуғулланувчи «МНМ» барпо этилган. 2003 й. сент. дан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиация компанияси б-н С. ва Ч. нинг авиация компанияси ўртасида тузилган битимга мувофиқ, ўзбек авиакомпаниясининг «Тошкент— Белград—НьюЙорк» маршурути бўйлаб ҳафтасига 2 марта бориб келадиган тижорат рейслари амалга оширилмоқда.

Loading...