СЕРГИЕВ ПОСАД

СЕРГИЕВ ПОСАД (192530 й. ларда Сергиев, 1930—91 й. ларда Загорск) — РФ Москва вилоятидаги шаҳар (1925 й. дан). Москвадан 70 км шим. шаркдаги т. й. станцияси. Аҳолиси 112,4 минг киши (1998). Троица Сергиев монастири ёнидаги қишлоқ ва слободалар (1340 й. дан маълум; 1744 й. дан Троица Сергиев лавраси) 1782 й. дан бирлашди. Машинасозлик, «Автоспецоборудование», электромеханика, локбўёқ, оптикамеханика, қурилиш материаллари, кимё з-длари, трикотаж ва мебель ф-калари бор. Ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Зотли товуқлар боқилади. Зоотехника, кино, ўйинчоклар бадиийсаноат ўрта махсус билим юртлари, ўйинчоқ музейи мавжуд. Лавра ҳудудида Москва Диний академияси ва семинарияси, Введенская ва Пятницкая посад черковлари (16-а.), Пятницкий қудуғи (17—18-а. лар) бор.

Loading...