СЕРИЯ

СЕРИЯ (лот. series — бир қанча) — 1) бир жинсли ёки умумий белгили нарсалар гуруҳи, туркуми (мас, илмийоммабоп адабиётлар Серияси);

2) қимматбаҳо қоғозларнинг (мас, облигациялар Серияси), ҳужжатларнинг (мас, паспорт С. си) рақамлар ёки ҳарфлар билан ифодаланадиган разряди, категорияси;

3) фильмнинг мустақил намойиш этиладиган кисми.