СЕРОЗ ПАРДА

СЕРОЗ ПАРДАодам ва ҳайвон танаси бўшлиғи ва ички аъзоларини ўраб турадиган парда. Ўрнига қараб қорин парда, плевра, перикард, эпикард деб номланади. Мезодерма ҳосилалари — спланхнотомадан ривожланади. Сероз парда ички аъзолар ҳаракатини осонлаштирадиган, ҳимоя функциясини бажарадиган сероз суюклик ишлаб чиқаради. Одатда, силлиқ, ялтироқ, тиниқ ва эластик Сероз парда гг. яллиғланганда (перитонит, плеврит, перикардит) қалинлашади, хира, ғадирбудур бўлиб, функцияси бузилади.