СЕРПЕНТИНЛАНИШ

СЕРПЕНТИНЛАНИШ — ўта асосли тоғ жинсларининг термал сувли эритмалар таъсирида ўзгариши. Бунда сувсиз магнезиал силикатлар ўрнини серпентин гуруҳига мансуб минераллар эгаллайди. Серпентинланиш натижасида серпентинитлар ҳосил бўлади. Тра 400—450° дан 90—100° га тенг бўлган ораликда Серпентинланиш ҳодисаси кузатилади. Метаморфик Серпентинланиш ва метасоматик Серпентинланиш фарқланади. Метаморфик Серпентинланиш офиолитли чуқур минтақалар учун хос бўлиб, регионал метаморфизм жараёнлари билан узвий боғлиқ ва у бошқа компонентлар миқдори кам даражада ўзгарган ҳолда жинсда Н2О нинг ортиши билан тавсифланади (бу эса жинснинг дастлабки ҳажмининг ортиб кетишига олиб келади). Метасоматик Серпентинланиш юқори кимёвий агрессив эритмалар билан боғлиқ бўлиб, жинслардан MgO ва SiO2 ни (жинс ҳажмининг 30% га яқини) ажратиб чиқаради, лекин бунда жинсларнинг дастлабки ҳажми сақланиб қолади. У маҳаллий жараён бўлиб, унча чуқур бўлмаган гипербазитларнинг интрузивлари учун хосдир. Серпентинланиш кўпгина фойдали қазилмалар (хризотиласбест конлари)ни топишда дарак берувчи белги ҳисобланади.

Loading...