СЕРВИС

СЕРВИС (инг. service — хизмат) — жисмоний ва юридик шахсларга, умуман кенг аҳолига хизмат кўрсатиш; и. ч. техника мақсадларидаги маҳсулотларни, маданиймаиший, хўжалик ва б. саноат маҳсулотларини сотиш ҳамда уларни ишлатиш билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш соҳалари. Сервис техника воситалари, маишийрўзғор аппаратураси, коммунал техникани созлаш ва таъмирлашга нисбатан ҳам қўлланади. Сервиснинг қуйидаги турлари мавжуд: сотувга қадар ва сотувдан кейин Сервис (кафолатли, кафолатдан кейинги). Сотувга қадар Сервис маҳсулотларни ташиш вақтида содир бўлган нуқсонларни бартараф этиш, товарни иш ҳолатига келтириш, товарнинг ишлашини харидорларга намойиш этиш ва б. ни камрайди. Сотувдан кейинги (кафолатли) Сервис товарнинг нормативтехник хужжатида ёки шартномада шартлашилган муддатларда юз берган нуқсонларини ўз вақтида бартараф этишдан иборат. Бунга харидорни буюмни ишлатиш қоидалари билан дастлабки таништиришни киритиш мумкин. Кафолатли Сервис хизмати харажатлари сотиш нархига киритилгани учун бундай хизматлар текинга кўрсатилади. Кафолат муддати ўтгандан сўнг Сервис созлаш ва зарур қисмлар билан таъминлаш, буюмдан фойдаланиш бўйича маслаҳат бериш ва 6., одатда, шартнома асосида ҳақ олиб амалга оширилади.

Loading...