СЕУЛ

СЕУЛКорея Республикасининг пойтахти. Ханган дарёси бўйида, Сариқ денгиз қирғоғидан 100 км ичкарида. Иклими муссонли иқлим, янв. нинг ўртача т-раси —6,2°, июлники 24,7°. Йиллик ёғин 1200 мм. Аҳолиси 10,6 млн. киши (1998). Сеул аванпорти — Инчхон б-н биргаликда провинция ҳуқуқига тенглаштирилган алоҳида маъмурий бирлик ва йирик иқтисодий р-нни ташкил этади.

Сеул илк ўрта асрларда ҳарбий қалъа сифатида вужудга келган. 14-а. охиригача кичикроқ савдо шахри бўлтан. Мамлакатда Ли сулоласи вужудга келгач (1392), С. — Корея пойтахти. 1592—93 йларда Сеулни японлар босиб олиб, вайрон қилган. 1905 й. дан С. Япониянинг Кореядаги бош резидентининг, 1910 й. дан генералгубернаторининг, 1948 й. дан Жан. Корея хукумати бош қароргоҳи.

Сеул — транспорт йўлларининг йирик тугуни, даре порти. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Инчхон ш. билан биргаликда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг деярли 50% ни беради. Электротехника, радиоэлектроника, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Металлургия саноати ривожланган. Метрополитен бор. Меъморий ёдгорликларидан 3 ярусли мармар Хёнмётхап ибодатхонаси (1085), 8 дарвозали шаҳар девори крлдикдари (19-а. охиригача Сеул баланд мудофаа девори билан ўралган эди), Кёнбоккун сарой мажмуаси (1394), Вонгакс ибодатхона пагодаси (1467) ва б. сакданган. Сеул — мамлакатнинг маданий маркази: Давлат ун-ти (1946), хусусий ун-тлар, интлар, театр ва хореография интлари, Миллий ФА, илмий тадқиқот интлари, кутубхоналар, музейлар, картиналар галереяси, театрлар бор. 1988 й. да Сеулда 14Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.

Loading...