
СЕВАСТОПОЛЬ
СЕВАСТОПОЛЬ (1784 й. гача Ахтиар) — Украинанинг Крим Республикасидаги шаҳар. Қора денгизнинг Севастополь қўлтиғи соҳилида. Денгиз порти, т. й. станцияси. Автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 360 минг киши (1997 й.) Қадимда Севастополь ўрнида антик Херсонес ш. бўлган. Кримни Россия босиб олгандан кейин (1783) шаҳар ва портда қурилиш ишларяи авж олдирилди ва 1784 й. дан Севастополь деб аталди. 1802 й. дан Таврия губерняси таркибида. 1804 й. да Қора денгизнинг асосий ҳарбий порти деб эълон қилинди. 1875 й. да Севастополь — Лозовая т. й. қуридди ва шаҳар Симферополь билан боғланди. 1941—42 й. ларда Севастополь ва унинг атрофида қаттиқ жанглар бўлган. 1945 й. да Севастопольга қаҳрамон шаҳар унвони берилди. Шаҳар уруш ҳаракатлари даврида деярли бутунлай вайрон қилинган эди. «Севастополь мудофааси» панорамаси (1902—04 й. лар, рассом Ф. А. Руббо) тикланди, 1944 й. 7 майда «СапунГорани штурм қилиш» диорамаси барпо этилди (1959).
Севастополь — Қора денгиз ҳарбий флотининг асосий базаси. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, приборсозлик, «Химггром» ва б. корхоналар, озиқ-овқат, енгил, ёғочсозлик саноатлари бор. Приборсозлик инти, 2 театр, бир қанча музей, жумладан, Қора денгиз флоти, бадиий музейлар, Жан. денгизлар биологияси ин-ти аквариуми мавжуд. Севастопольда тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Петропавловск черкови (1843—48), Граф пристани (1846) сақланган.