СЕВЕРОДВИНСК

СЕВЕРОДВИНСК (19381957 й. ларда — Молотовск) — РФ Архангельск вилоятидаги шаҳар (1938 й. дан). Оқ денгиз соҳилида, Северная Двина дарёсининг денгизга қуйилиш жойида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 233,8 минг киши (1998). Мудофаа, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноатлари корхоналари мавжуд. Йўл машиналари, қурилиш материаллари и. ч. корхоналари, тикувчилик ва паррандачилик ф-калари, ўрта махсус билим юрти, драма театри бор.

Prev Article

СЕБОРЕЯ

Next Article

СЕВЕРЦОВ