СЕВИЛЬЯ

СЕВИЛЬЯ — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилояти ва Севилья провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 702 минг киши (1998). Гвадалквивир дарёси бўйидаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо, саноат ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника, кемасозлик ва авиасозлик, қ. х. машиналари и. ч.), озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё ва нефть кимёси саноатлари корхоналари мавжуд. Археология, нафис санъат музейлари, ун-т (1502) бор.

Севилья қадимда Гиспалис деб аталган. 3-а. да римликлар, 712 й. да араблар босиб олган. 1248 й. да Кастилия ва Леон қироллигига қўшилган. 15-а. да Сдан Колумбнинг 1экспедицияси йўлга чиққан. 15—17-а. ларда С. Европада энг йирик савдо шаҳарларидан эди. Меъморий ёдгорликларидан АлҚаср саройи (12-а. охири), готика черкови (13—14-а. лар), кафедрали собор (собиқ Жоме масжиди), «Ла Хиралда» қўнғироқхонаси (12, 16-а. лар) ва б. сақланган.

Loading...