СЕВРЮГА

СЕВРЮГА (Acipenser stellatus) — осётрсимонлар оиласига мансуб балиқ. Уз. 220 см гача, вазни 80 кг гача. Танасида беш кагор суякчалар жойлашган бўлиб, улар орасида юлдузсимон пластинкалар бор. Мўйлови калта. Севрюга шағалли сув тубига 20—630 минг увилдириқташлайди. Эркаклари 5—13, урғочиси 10—17 ёшида жинсий етилади. 30 йилча яшайди. Қора, Азов, Каспий, Орол денгизи ҳавзаларида тарқалган. Умуртқасизлар ва майда балиқлар билан озиқланади. Орол денгизида яшовчи Севрюгалар кўпайиш учун Сирдарё ва Амударёга чиққач, гўшти ва увилдириғи учун овланади. Сузгич пуфагидан елим тайёрлашда фойдаланилади. Сунъий кўпайтирилади. Гидротехник иншоотлар қурилиб, дарёлар оқимининг ўзгариши Севрюга сонининг кескин камайишига олиб келди. Осётр, стерлядь, бакрабалиқ билан дурагайи олинган.