Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

СЕЯЛКА

СЕЯЛКА (рус. сеять — экмоқ) , эккич — қ. х. экинлари ва дарахтлар уруғини муайян чуқурликда текис экиш, экинларни ўғитлаш учун мўлжалланган қ. х. машинаси. Экиш усулига кўра, каторлаб, уялаб, урукни аниқ ташлаб (пунктир) ва сочиб (ўт уруғи ва ўғитни) экадиган турларга булинади. Вазифасига кура, чигит, сабзавот, полиз экинлари, дон (арпа, буғдой, нўхат, тариқ, гуруч ва б.), маккажўхори, боғдорчилик С. си фаркланади. Тракторлар билан ишлатиш усулига кўра, Сеялкалар тиркама ва осма; экиш аппаратлари типига кўра, ғалтакли ва дискли; сошниклари типига кўра, дискли ва анкерли турларга бўлинади. Барча Сеялкалар ишлаш жараёни ва тузили ши жиҳатдан ўхшаш бўлади, уруғни экиш чуқурлиги, қатор оралари, қаторлар сони ва шакли бўйича бирбиридан фаркланади. Мас, чигит С. си чигитни қаторлаб, квадратуялаб ва зичуялаб экишга мослаштирилади, сабзавот С. си уруғни қаторли ва лентали усулларда экади ва ҳ. к. С, асосан, уруғ солинадиган яшик, экиш аппарати ва сошниклардан иборат.

Ўзбекистонда чигит, бошоқли дон (арпа, буғдой), сабзавот экинлари (сабзи, пиёз, редиска ва турп), картошка экиш, богдорчилик (узум, анор, анжир ва б. мевали дарахт кўчатлари экиш) Сеялка лари ишлатилади. «Ўзбекқишлоқмаш» АЖ да чигит экиш Сеялкаси (СМХ4), пахтамаккажўхори Сеялкалари (СМХ3,6/4,2 ва СМХ5,4), қанд лавлаги, маккажўхори, карам, бақлажон, ер ёнғоқ, кунжут экиш учун мўлжалланган пневмомеханик Сеялкалари (СХМ40,4, СХМ40401), дон Сеялкаси (СМЗ24), картошка Сеялкаси (КС2, КС4), майда сабзавот экинлари Сеялкалари (HP.302, НР.300201); «Урганчозуқамаш» АЖ да чигитни аник, экиш Сеялкаси (СТВ8М), «Кимёқишлоқмаш» АЖ да чигитни экиш олдидан намлагич аппарат (УСН4) ва б. ишлаб чиқарилади.

Эрта кўкламда чигит эндигина униб чиққанда ниҳолларни совуқдан асраш, қатқалоқнинг олдини олиш мақсадида экинзорлар устига плёнка ёпиш учун мўлжалланган мослама (ПРП4) («Ўзбекқишлоқмаш» АЖ) С. лар СМХ4, СТХ4, СЧХ4 ва СХУ4 ларга ўрнатилади. Барча Сеялкалар тракторлар билан агрегатлаб ишлатилади.

Prev Article

СЕШАНБА

Next Article

СЕҲРГАРЛИК