СЕЙФЕРТ ГАЛАКТИКАЛАРИ

СЕЙФЕРТ ГАЛАКТИКАЛАРИ — ўзаги кўпинча юлдузсимон бўлиб, унинг нурланиш спектри кучли кенг чизиқлардан иборат бўлган галактикалар; америкалик олим Сейферт кашф қилган. Сейферт галактикалари марказий қисмидаги кенг чизиқларнинг тезлиги, бир неча минг км/с билан ҳаракатланувчи газ булутлари б-н боғлиқ. Сейферт галактикалари, асосан, спиралсимон тузилишга ва ультрабинафша тўлқин узунликларида орттирма нурланишга эга. Спирал галактикаларда 1% С. г. бўлиб, уларда ёрқинлик марказ томон кескин ортиб боради. Одатда, улар галактикалар гуруҳлари ва қўшалоқ галактикаларда учраб, галактикалар тўдаларида эса деярли кузатилмайди.

Сейферт галактикалари ўзагининг ўлчамлари, асосан, 0,1 парсек атрофида, нурланишлари вақт давомида ўзгариб туради. Бу ўзгарувчанлик даври нурланишнинг тўлқин узунлиги қийматига боғлиқ. Ўзак нурланиши оптик, радио, рентген ва гамма тўлқинларида жуда кучли. Нисбатан олинганида эса, хусусан, оптик узунликдаги ушбў давр радионурлар ўзгариш давридан анча кичик.

Next Article

СЕКАНС