СЕЙСМОТЕКТОНИКА

СЕЙСМОТЕКТОНИКА (сейсмо… ва тектоника) — зилзиланинг вужудга келиш геологик шароитларини ўрганувчи мустақил фан соҳаси. Сейсмотектоника 20-а. да вужудга келган, асосий вазифаси сейсмик хавфни камайтириш мақсадида зилзилалар генезисини ўрганиб, қаерда, қандай куч билан содир бўлишини башорат қилишга қаратилган. Illy caбабдан С. Ер остида бўлаётган геодинамик жараёнлар оқибатида зилзила ўчокларининг шаклланиш хусусиятларини ўрганади. Бу хусусиятлар кўпроқ тебранишлар бўладиган жойнинг геологик тузилишига, қатламларнинг деформациясига, тектоник структура ва узилмаларнинг ривожланиш шарт-шароитларига боғлиқ. Сейсмотектониканинг асосий тадқиқот худудларига Альп даври ва ҳоз. замон тектоник ҳаракатларнинг фаоллиниши натижасида ривожланаётган Ўрта денгиз тизма тоғлари, Тинч океан бурмаланиш областлари, қитъаларда жойлашган эпиплатформа, эпигеосинклиналь орогенлари, рифт зоналари киради. Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган изланишлар натижасида континентал Ер пўстидаги тектоник зилзилалар энергияси сеисмоген геологик структураларнинг типлари билан боғлиқлиги қонунияти кашф этилди. Бу кашфиёт «Губиннинг сейсмотектоника қонуни» деб аталади. Энг кучли зилзилалар Ер шарининг ана шу ҳудудларида намоён бўлади. Зилзилалар генезисини ўрганишда олинган маълумотлар асосида сейсмик ҳудудлаштириш хариталари тузилади (қ. Сейсмик харшпалар).

Ад:. Ибрагимов Р. Н ., Сейсмотектоника Ферганской впадины, Т., 1970.

Loading...