СЕЗГИ ОРГАНЛАРИ

СЕЗГИ ОРГАНЛАРИ — организмга таъсир қилаётган ташқи таъсиротларни қабул қилиш ва идрок этишни таъминлайдиган ихтисослашган периферик тузилмалар. Улар организм ташки ва ички муҳитдан оладиган турли қўзғалишларни қабул қилиб, бу ҳакдаги информацияни марказий нерв системасига узатади. Со. организмнинг атроф муҳитга янада мослашишига имкон беради. Ўта ихтисослашган қўзғалувчанлик туфайли Со. фақат маълум турдаги таъсиротнинг идрок этилишини таъминлайди. Одамда кўриш органлари, эшитиш органлари, ҳид билиш органлари, маза билиш, туйғу органлари фарқ қилинади. Со. таркибига рецепторлар таъсирланганда қўзғалишга қобилиятли сезгир нерв толаларининг учи ҳисобланган специфик нерв тузилмалари киради. Ҳар қандай сезги органи фақат анализаторларнинг периферик бўлими ҳисобланади (яна қ. Сезги).

Next Article

СЕИТОВ