СФЕРА

СФЕРА (юн. sphaira — шар) — барча нуқталари фазонинг бирор О нуқтасидан бир хил R масофада ётадиган берк сирт, О нуқта С. маркази, Сфера марказини унинг бирор нуқтаси билан туташтирувчи R кесма Сфера радиуси дейилади. Сфера марказидан ўтувчи текислик уни катта айлана бўйлаб кесади. Сферага ўтказилган уринма текислик уриниш нуктасига ўтказилган радиусга тик бўлади. Юзи Sқ4kR2 га тенг. Фазонинг Сфера билан чегараланган ва унинг марказини ўз ичига олган қисми шар дейилади. Шарнинг ҳажми V — %kR’ формула билан ифодаланади.

Loading...