СФЕРИК АСТРОНОМИЯ

СФЕРИК АСТРОНОМИЯастрометрия бўлими; ёритқичларнинг (юлдузлар, Қуёш, Ой, сайёралар, сунъий осмон жисмлари ва б.) осмон сферасидаги кўринма вазияти ва ҳаракатини аникдаш билан боғлиқ масалаларни математик усулда ечиш услубларини ишлаб чиқади. Сферик астрономиянинг асосий тушунчаси осмон сферасидир. Осмон сферасидаги ёритқичга бўлган ҳар бир йўналиш сферада нукта билан, текислик эса доира билан тасвирланади. Осмон сферасидаги нуқталарнинг ўзаро жойлашиши ва ҳаракатини ўрганиш учун координата системалари қўлланади (қ. Астрометрик координаталар). Бир координата системасидан иккинчи координата системасига утиш сферик тригонометрия формулалари ёрдамида амалга оширилади.

Сферик астрономиянинг муҳим вазифаларидан бири вақт ҳисоби астрономик системасининг назарий асосини яратишдан иборат. Ернинг ўз ўқи атрофида ва Қуёш атрофидаги даврий ҳаракати вақт ҳисобининг асоси қилиб олинади. Ер айланиши қайси нуқта (баҳорги тенгкунлик ва Қуёш) га нисбатан олинишига қараб вақт ҳисоби юлдуз ва қуёш суткаларида олиб борилади. Календарта Ернинг Қуёш атрофида айланиш даври — тропик йил асос қилиб олинган. Астрономияда вақт ҳисоби бевосита тропик йилларда, ўртача уз. 365, 25 сутка бўлган календарь йилларда ёки узлуксиз йил ҳисоби (яъни Юлий даври) да олиб борилади.

Ёритқичларнинг кузатишдан топилган ўринлари қуйидаги сабабларга кўра ҳақиқий ўринларига нисбатан силжиган бўлади;

1) прецессия таъсирида Ернинг ўқи йўналишини даврий равишда (26000 йилда) ўзгартириб, конус сиртини ҳосил қилади. Ер ўқининг бундай илгариланма ҳаракати нутация туфайли кичик тебранишларга ҳам эга;

2) осмон сферасида юлдузларнинг кўринма ўрни унинг ҳақиқий ўрнидан ёруғлик аберрацияси туфайли фарқ қилади. Бу ҳодиса кузатувчи ва ёритқичларнинг бирбирига нисбатан ҳаракати натижасида, яъни Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати туфайли йиллик аберация, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши туфайли суткали аберрация таъсирида рўй беради. Аберрация натижасида ёритқич апекс томон силжиган бўлади;

3) Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ва Қуёш атрофидаги ҳаракати натижасида кузатувчи ёритқичга нисбатан ўз йўналишини ҳам ўзгартиради, яъни параллактик силжиш рўй беради. Шунинг учун Қуёш системасидаги жисмларни кузатганда уларнинг координаталарини Ер марказига (суткали параллакс), юлдузларни кузатганда қуёш системасининг марказига, яъни Қуёшга (йиллик параллакс) ҳисоблашлар йўли билан келтирилади. Параллактик силжишнинг катталиги ёритқичгача бўлган масофага боғлиқ;

4) рефракция туфайли ёриткич зенитга томон кўтарилган бўлиб кўринади. Ёритқичларни кузатиш натижасидан юкррида келтирилган омилларни ҳисобга олиш билан географик координаталар, азимут ва вактни ҳисоблаш каби амалий ҳамда назарий масалалар ечилади. Кузатиш натижалари асосида астрономик доимийликларни аниклаш Сферик астрономияни фундаментал астрометрия ва осмон механикаси билан, Қуёш системасидаги жисмларнинг сирт координаталарини аниклаш уни амалий астрономия билан узвий боғлайди. Бундан ташқари, Сферик астрономия Қуёш ва Ой тутилиши, юлдузларнинг Ой томонидан тусилиши, сайёраларнинг қуёш гардишидан утиши ва б. ҳисоблаш усулларини ҳам ишлаб чиқади.

Loading...