
СФЕРИК ТРИГОНОМЕТРИЯ
СФЕРИК ТРИГОНОМЕТРИЯ — мат. нинг сферик учбурчакларнинг томонлари билан бурчаклари орасидаги боғланишни урганувчи булими. Ст. текислик тригонометриясидан анча олдин вужудга келган. Тўғри бурчакли сферик учбурчакларни ечиш билан юнон математикларидан Менелай (1-а.) ва Птолемей (2-а.) шуғулланган. Ихтиёрий сферик учбурчакларнинг асосий формулаларини ўрта аср Шарқи олимларидан Ибн Ироқ ва Абулвафо топган. Сферик учбурчакларни ечишнинг барча ҳолларини Насриддин Тусий ўрганган (яна қ. Сферик геометрия).