СФИНКС

СФИНКС, Сфинга — 1) юн. мифологиясидаги қанотли ярим аёл, ярим урғочи шер; Фива яқинидаги қоя устида яшаб, йўловчиларга топиб бўлмайдиган топишмоқ айтиб жавоб ололмагач, уларни еган. Сфинкс топишмоғи («ким эрталаб 4 оёклаб, тушда 2 оёклаб, кечқурун 3 оёқлаб юради?») ни Эдип топган (унинг жавоби: «Инсон болаликда 4 оёқлаб, улғайганда 2 оёклаб ва кексайганда 3 оёклаб юради»); шу жавобдан сўнг Сфинкс қоядан ўзини ташлаган;

2) Кад. Мисрда танаси шерники, калласи одамники (баъзан ҳайвонники) бўлган афсонавий махлуқ ҳайкали.

Loading...