СФРАГИСТИКА

СФРАГИСТИКА (юн. sphragis — муҳр) — тарих фанининг муҳрларни ўрганадиган соҳаси. 18-а. да дипломатиянинг бўлими сифатида шакллана бошлаган. Вазифаси ҳужжатларни тасдиқлашдан ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини аниклашдан иборат бўлган. 19-а. охиридан Сфрагистиканинг қад. давлат муассасаларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган фан сифатидаги янги даври бошланган. Сфрагистика давлат аппаратидаги ислоҳотларни акс эттирувчи мухрларни хронологик тавсифлаш асосида ривожланиб борди. Сфрагистика материаллари амалий санъат, геральдика, нумизматика, ономастикани ўрганишда, қад. архивларни аниқлашда муқим манбадир. Муҳрни 10 — 15-а. ларда фақат олий ҳокимиятдаги кишилар қўллаган ва ўз типик белгилари билан князь, епископ (Россия), шаҳар ҳокими, мингбоши, ноиб, қози, муфтий муҳри (Ўрта Осиё) ва б. га бўлинган(яна қ. Муҳр).

Prev Article

СФЕРО...