СИБАГАТУЛЛИН Лутфулла Сибаевич

СИБАГАТУЛЛИН Лутфулла Сибаевич (1912.15.3, Пермь вилояти Уинское тумани — 1976, Паркент) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Наманган вилоятидаги Норин туманида ўқитувчи, халқ маорифи бўлимида ишлаган. 1938 й. дан армияда. 1943 й. 22 сент. да Десна ва Припять дарёларини кечиб ўтишда жасорат кўрсатган. 1943 й. 16 окт. да Қаҳрамон унвони берилган. Тошкент вилоятининг Паркент қишлоғида маъмурийхўжалик ишларида ишлаган. Паркент қишлоғидаги кўчалардан бирига номи берилган.