СИЧАНҚУЙ

СИЧАНҚУЙҚашқадарё вилоятининг ғарбидаги кўл. Исоқбобо тоғидан (354 м) 20 км жан. шаркда, барханлар орасидаги ботикда, шўрхок тупроқлар орасида 208 м баландликда жойлашган. Майд. 2,54 км2. Асосан, грунт ва ер ости сувларидан тўйинади. Суви нордоншўр, хлоридкальцийли.