СИДҚИЙ ХОНДАЙЛИҚИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Махдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884 — ҳоз. Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғи — 1934) — шоир, хаттот, таржимон. Араб, форс тилларини ўрганган. Хаттотликка қизиққан, замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850 — 1922)га шогирд тушган. Сидқий хондайлиқий тош йўниб, унга ишлов бериш, турли безаклар тушириш, суратлар ишлаш, муҳр ясаш б-н ҳам шуғулланган. Айни пайтда шеър машқ қилган. Шоир сифатида шаклланишида Камийнкнт хизмати катта бўлган. У бошлиқ адабий давраларда фаол иштирок этган. Илк шеърларини «Шуҳрат», «Шеван» (нола, фиғон) тахаллуслари билан ёзган («Туҳфаи Шавкат», 1913; «Савғоти Шавкат», 1914 — тўпламлар). Кейинроқ барча асарларини Сидқий Хондайлиқий тахаллуси билан чоп эттирган. Лирик шеърларида мумтоз адабиётимиздаги ҳаётий, инсоний муҳаббат, одамийлик сингари яхши анъаналарни давом эттирган. Поэтик меросининг салмоқли қисмини ҳажвиёт ва ижтимоий шеърлар ташкил қилади. Ижтимоийсиёсий шеърлари эса даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган («Муҳораба», «Яшасун ёшлар», «Тоза ҳуррият» ва б.). Мардикорлик воқеалари ҳақида асарлар ёзган [«Рабо(т)чилар намойиши». «Рабо(т)чилар келиши», 1917].
Сидқий Хондайлиқийнинг «Русия инқилоби» достони (1917, март) Русия инқилоби воқеаларини кенг эпик планда тасвир этувчи дастлабки асар. Достоннинг ҳаж. ми 1502 мисра. Шундан 72 мисраси форс-тожик тилида, қолгани ўзбекчада ёзилган. Воқеалар 23 фев. — инқилобнинг биринчи куни тасвиридан бошланади, сўнг кунмакун берилади. Сидқий хондайлиқий. Февраль инқилобини қучоқ очиб қарши олсада, унинг натижаларидан қаноатланмаган. Достон инқилобдан кейинги шароитни жиддий ва атрофлича таҳлил этиш, барчани бирликка, ҳамжиҳатликка чорлаш билан якун топган. Бу ғоя «Умиди иттифоқ» (1918) таржиъбандида давом этади. Сидқий хондайлиқий. «Тазкираи имоми Аъзам», «Сад иршоди мулла Сидқий Хондайлиқий» («Мулла Сидқий Хондайлиқийнинг юз насиҳати»), «Мезони шариат» (1915, 1917, 1992), «Зарбулмасали Сидқий», «Ҳолоти Сидқий» каби насрий асарлар ҳам ёзган. Уларнинг кўпчилиги динийахлоқий мавзуда. «Ҳикояи латифа», «Баҳром ва маликаи Гуландом», «Ажойиб улмахлуқот», «Ўғри ва қози», «Бўстон» (Саъдий) каби асарларни таржима қилган. Сидқий хондайлиқий. кўчирган девон, баёз ва рисолалар, ясаган муҳрлари нусхалари, тошлавҳалар ҳамда чизган Тўйчи Ҳофиз ва Тавалло суратлари хусусий ва давлат ку’ губхоналарида, шунингдек, 20 дан ортиқ босма ва к^,лёзма асарлари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади (Р7629), 7631, Р—7629—III).
«Ас: Навбаҳор, Т., 1984; Танланган асарлар, Т., 1998.
Ад.: Муродов А., Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971.
Бегали Қосимов.