СИЕНИТ

СИЕНИТ (Syene — Сиена, қад. Мисрдаги Сун ш., ҳоз. Асвон) — интрузив магматик тоғ жинси; асосан, ишқорли дала шпатларидан (60—90%) ҳамда бир ёки бир неча рангли минераллардан (энг характерлиси амфибол, 10—12% гача) ташкил топган кварцсиз, бутунлай кристалланган тоғ жинси. Одатда, кам микдорда плагиоклаз (олигоклаз, андезин) учрайди. Сиенит ларда баъзида 5% гача акцессор минераллар (апатит, сфен, циркон, магнетит) бўлади. Ишқорларнинг миқдорига қараб Сиенитлар 3 гуруҳга — нормал ва юқори ишқорли ҳамда ишқорли Сиенит ларга бўлинади. Структураси тўлиқ кристалли ва текис донали ёки порфирсимон. Агарда нефелин қатнашса тог жинси нефелинли С, кам миқдорда кварц бўлса кварцли С бўлади. Ишқорий дала шпатларига (ортоклаз ва б.) нисбатан плагиоклаз миқдори юқори бўлган ҳолда тоғ жинси Сдан сиенитдиорит ва монцонит орқали габброга ўтади (асосли плагиоклазга боғлиқ). Зичлиги 2600—2800 кт/м3. Рангли минералларни ортиши билан нормал С меланократли Сиенитга ва яна шонкинитга айланади. Безак тоши сифатида ва қурилишда ишлатилади.

Loading...