СИЭТЛ

СИЭТЛ — АҚШнинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар. Вашингтон штатида. Аҳолиси 563,4 минг киши (2000). Тинч океаннинг ПьюжетСаунд қўлтиғидаги порт. Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. АҚШ шим. ғарбининг йирик саноат, савдомолия, илмий ва маданий маркази. АҚШнинг авиация ва ракетакосмик саноатининг йирик марказларидан (йўловчи ташувчи авиалайнерлар, ҳарбийтранспорт самолётлари, баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи «Боинг» фирмасининг бошқармаси, и. т. лабораториялари ва з-длари). Кемасозлик, радиоэлектроника, приборсозлик ва автомобилсозлик саноатлари ривожланган. Нефть саноати учун жиҳозлар, йўл қурилиш машиналари, т. й. вагонлари ишлаб чиқарилади. Қора металлургия, нефтни қайта ишлаш, ёғочсозлик, қоғоз, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари, 2 та ун-т бор. Балиқ овланади. Шаҳарга 1851 й. да асос солинган. 1973 й. да Тошкент ва Сиэтл ш. ларининг биродарлашуви тўғрисида қарор қабул қилинган.