СИФ

СИФ (инг. CIF, cogt — нарх, insurance — суғурта, freight — фрахт сўзларининг бош ҳарфларидан) — халқаро савдода товарларни етказиб беришнинг асосий шартларидан бири. Сиф шартларига кўра, сотувчи товарни суғурта қилдириши ва фрахт (кира) ҳақини тўлаши, келишилган муддатда товарни портга етказиб келиши ва кемага ортиб бериши, харидорга коносамент (товар паттаси)ни ва суғурта полисини топшириши лозим. Товар кемага ортилган пайтдан бошлаб, жами харажатлар ва мажбуриятлар, товарнинг эҳтимолдаги бузилиши ёки тасодифий йўқолиши билан боғлиқ жами хатарлар сотувчидан харидор зиммасига ўтади.

Loading...