СИФАТ

СИФАТ (тилшуносликда) — предмет белгисини билдирувчи сўзлар туркуми. Грамматикада белги сўзи кенг тушунчали бўлиб, у белгини рангтуе, ҳажм, шаклкўриниш, хусусият ва ш. к. га кўра билдиради: қизил, кенг, ёқимли ва б. Шу хусусиятларига кўра, Сифатлар маъносига қараб бир неча турга бўлинади: рангтуе билдирувчи Сифатлар — оқ, сариқ, қизил, нимранг каби; мазатаъм билдирувчи Сифатлар — ширин, нордон, аччиқ, бемаза каби; хусусият билдирувчи Сифатлар — меҳрибон, содда, муғамбир, ювош каби; шаклкўриниш билдирувчи Сифатлар — гавдали, новча, узунчоқ, ясси каби; ҳажмўлчов билдирувчи Сифатлар — кенг, тор, катта, оғир, енгил каби ва б.

Сифат туркуми ўзига хос сўз ясалиши ва морфологик тизимига эга. Ўзбек тилида ясама Сифатлар, асосан, сифат ясовчи аффикслар ёрдамида хреил қилинади: ақлли (акл+ли), ҳосилдор (ҳосил+дор), серқирра (серқирра) ва ш. к. С. нинг морфологик белгиси — даража категориясига эгалигидир. Сифат билдирадиган белги даража нуқтаи назаридан 3 хил бўлиши мумкин: меъёрий, меъёрдан ортиқ (юқори) ва меъёрдан оз (кучсиз, паст). Шунга кўра, сифатнинг 3 хил даража категорияси фаркланади: оддий даража — махсус кўрсаткичи йўқ ва у белгининг меъёрий (ортиқ — камлик, кучли — кучсиз ва ш. к. га бефарқ) ҳолатини билдиради: яхши, катта, ширин, хунук каби; орттирма даража — бу даражанинг ҳам махсус морфологик кўрсаткичи йўқ. Белгининг ортиклиги маъноси ўзбек тилида бир неча усул билан ифодаланади. Мас, фонетик усул: сапсариқ, кўмкўк, баланд (унлини чўзиқ талаффуз этиш); лексик усул (махсус сўзлар ёрдамида): жуда кучли, ниҳоятда гўзал каби; аналитик усул: шириндан ширин, қўполдан қўпол каби; озайтирма даража шакли роқ аффикси ёрдамида ясалади: яхшироқ, баландроқ, шўрроқ каби. Сифатлар отлашуви мумкин (қ. Отлашув): Яхши топиб гапирар, ёмон қопиб гапирар. Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар; ёмонга яқин юрсанг, балоси юқар.

Азим Ҳожиев.